Каттақўрғон туманида “Рақамли авлод қизлари” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда жами 826 нафар иқтидорли қизлар “Таълим”, “Сунъий интеллект”, “Иқлим ўзгариши” ва “Яшил иқтисодиёт” йўналишлари бўйича ўзларининг инновацион лойиҳаларини тақдим этдилар.



Танловнинг финал босқичида 16–20 ёшли қизлар ўртасидаги энг яхши стартап лойиҳалар бўйича қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:
“Яшил иқтисодиёт” йўналиши бўйича — Собирова Жасмина Жамшид қизи;
“Таълим” йўналиши бўйича — Нурмаматова Турсинтош Алишер қизи;
“Таълим” йўналиши бўйича — Нусратуллаева Наргиза Носир қизи;
“Таълим” йўналиши бўйича — Равшанбекова Мухлиса Мансур қизи;
“Сунъий интеллект” йўналиши бўйича — Фатуллаева Шукрона Фатулло қизи.

